63 ёшли Эва Эчеверри “Johnson & Johnson” маҳсулотидан 10 йил давомида фойдаланиб келган.
Маълумотларга кўра, 63 ёшли Эва Эчеверри “Johnson & Johnson” маҳсулотидан 10 йил давомида фойдаланиб келган. Шундан сўнг унда онкологик ҳасталик аниқланган.
Аёлнинг даъвоси компания тарихидаги 6 та энг шов-шувли можаролардан бири бўлди ва бу иш Америка компаниясига энг катта зарар келтирган ҳолат бўлди. Эва Эчеверридан аввал энг катта компенсация тўланган ҳолат Виржинияда қайд этилганди. Ўшанда компания маҳсулотларидан жабрланган аёлга 110 миллион доллар миқдорида товон пули тўланган эди.
Америка компанияси болалар упасидан олинган шикоятларга қарамасдан, аёлларни бу маҳсулотдан фойдаланишга чақириб келмоқда. Компания адвокатлари эса таҳлиллар натижасида маҳсулотда хавфли канцерогенлар йўқлигини хулоса қилишмоқда.