...
МЕНЮ
ONLINE TV

“General Electric” Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди


19:28, 14.03.2017 Жамият
 2 710

Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “General Electric” компанияси раҳбаридан мактуб йўлланди.

АҚШнинг “General Electric” компанияси рахбари ўринбосари, Россия ва МДҲ бўйича компания президенти ва Бош ижрочи директори Рональд Жеймс Поллетт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Мактубда жорий йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашув ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдирилган. Учрашув Республика ҳукумати ва компания ўртасидаги энергетика, нефть ва газ,  транспорт, соғлиқни сақлаш ва авиация соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини янада ривожлантириш борасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини бергани боис, самарали бўлгани эътироф этилган.

“Мен Ўзбекистонда компаниямиз юқори баҳога лойиқ топилганидан жуда хурсандман. Ишонаманки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва “General Electric” компанияси ўртасида  имзоланган англашув меморандуми муносабатларимиз тарихида янги бурилиш нуқтасига айланади. Меморандумга мувофиқ, яратилган ишчи гуруҳи бизнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишларимизни доимий асосда ташкил қилиб, сизнинг Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялашни жадаллаштириш, унга технологиялар ва инвестицияларни фаол жалб этиш билан боғлиқ берган топшириқларингизни амалга оширади”, дейди ўз мактубида жаноб Поллетт.

Мактубда, шунингдек, иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, кадрлар тайёрлаш дастурини амалга ошириш, компания томонидан таклиф этиладиган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг энг юқори даражасини сақлаб қолиш борасида барча имкониятлар ишга солиниши алоҳида таъкидланган.

Теглар:General Electric Роналд Ж. Поллет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар