Янги туристик зонанинг чегаралари белгилаб қўйилди.
Эркин туристик зона чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилди.