...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чорсу”нинг янги соҳиби меҳмонхонанинг томидан туриб ўзбек халқини байрам билан табриклади


19:58, 01.09.2018 Жамият
 15 187

У “Чорсу” меҳмонхонасининг энг юқори қисми, томида тушган суратни жойлаштириб, табрик ёзиб қолдирди.

Йил бошида Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси туркиялик сармоядор Аҳмет Демир қўлига ўтган эди. 

Тадбиркор бугун ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 27 йиллиги билан табриклади. У Facebook'га “Чорсу” меҳмонхонасининг энг юқори қисми, томида тушган суратни жойлаштириб, табрик ёзиб қолдирди. 

"Бугун Ўзбекистон мустақилликка эришганига 27 йил тўлди. 1992 йилда, илк байрамда шу ерда эдик. 27 йиллик байрамда ҳам Ўзбекистондамиз. Бу гўзал мамлакатнинг ривожланиши учун самимий ҳаракатларимиз давом этади. Ўзбек халқининг мустақиллик байрами қутлуғ бўлсин! Туркия ва Ўзбекистон қардошлиги, дўстлиги абадий бўлсин!", деб ёзади “DemirGroup” компаниясининг раҳбари Аҳмет Демир.

Аввал берилган хабарларга кўра, 2019 йил охирига қадар меҳмонхона тўлиқ фойдаланишга топширилади. Бинонинг майдони 34 минг кв метрга тенг. Меҳмонхона эски номини сақлаб қолади ва 350 хонага эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги собиқ “DEMIR” кўнгилочар савдо мажмуаси Аҳмет Демирга қарашли бўлган.

Теглар:Чорсу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар