...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси” раҳбари Роман Абрамович учинчи хотини билан ҳам ажрашмоқда


15:39, 08.08.2017 Олам
 4 448

Роман Абрамович иккинчи турмуш ўртоғи Ирина Абрамович билан 2007 йил ажрашганди.

Россиялик миллиардер Роман Абрамович рафиқаси Дарья Жукова билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда “Vesti” нашри хабар берди.
 
“Биз ўн йилни биргаликда ўтказдик, икки нафар ажойиб фарзандларимиз ҳам бор. Қанчалик оғир бўлмасин, бугун ажрашишга қарор қилдик. Шунга қарамай, яқин дўст бўлиб қоламиз. Бирга бошлаган бизнес лойиҳаларида ҳамкорлигимизни давом эттираверамиз”, дейди ажрашаётган жуфтлик.
 
Маълумот учун, Роман Абрамович иккинчи турмуш ўртоғи Ирина Абрамович билан 2007 йил ажрашганидан сўнг дизайнер Дарья Жукова билан ҳаёт кечириб келарди. Тадбиркорнинг олдинги никоҳларидан икки ўғли ва уч нафар қизлари бор. Дарья Жуковадан эса бир ўғил ва бир қиз фарзанд кўрган.
 
Шунингдек, Роман Абрамович Англиянинг амалдаги чемпиони “Челси” клуби раҳбари ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роман Абрамович Дарья Жукова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!