...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси” Лондонга янги мураббий олиб келди


15:16, 14.07.2018 Спорт
 2 083

59 ёшли мураббийнинг “Челси”даги ассистенти Жанфранко Зола бўлади.

Лондоннинг “Челси” клуби Маурицио Саррини бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида расман эълон қилди.
 
Италиялик мураббий янги жамоаси билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. Саррининг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этади.
 
59 ёшли мураббийнинг “Челси”даги ассистенти Жанфранко Зола бўлади. Маълумки, Зола 1996-2003 йиллар давомида “Челси” клуби фаолият юритган.
 
Маълумот учун, Маурицио Сарри 1990 йил мураббийлик фаолиятини бошлаган бўлиб, “Наполи”га 2015 йил келган эди. У 3 йил давомида Италия чемпионатида “Наполи” билан муваффақиятли қатнашди. Зотан, икки марта 2-ўрин ва бир март 3-ўрин эгалланган.
 
Шунингдек, 2015/2016 йил мавсумида Италия чемпионатида энг яхши мураббий деб эътироф этилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Маурицио Сарри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!