Жаҳонгир Ортиқхўжаев яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмаслигини тасдиқлади.
Ортиқхўжаев пойтахт ёшларинининг мамлакатда биринчи марта нишонланаётган байрам – “Ёшлар куни” билан табриклади. Шундан сўнг ёшлар билан мулоқотга киришиб, уларнинг фикрлари, таклифлари, илтимосларини тинглади.
Ёшлардан бирининг Тошкентда жойлашган бекатларда ёшлар кутубхонаси, Wi-Fi ҳудудлари ва бошқа имкониятларга эга кичик ёшлар маркази ташкил этиш лойиҳасини тинглар экан, у шундай жавоб қайтарди.
“Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бекат транспортлар ва автобусларнинг тўхташи учун қурилган.
Кўпчилик дўкон қурмоқда, натижада машиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит беряпти. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади”, деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.