...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона”да бугунги ўйин олдидан яна бир йўқотиш, Месси майдонга туша олмайди


15:58, 10.03.2018 Спорт
 3 484

Месси учинчи фарзанди Чиронинг туғилиши сабаб Андалусияга бормайдиган бўлди.

Аввалроқ, Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Малага” жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Каталонияликлар сафида ўзи бугунги ўйиндан олдин бир нечта йўқотишлар мавжуд эди. Жумладан, Андрес Иньеста, Нелсон Семеду ва Денис Суарес каби футболчилар бугунги ўйинда майдонга туша олишмайди.
 
Бундан ташқари, жамоанинг етакчи футболчиси Лионель Месси ҳам бугунги ўйинда “Барселона”га ёрдам бера олмайдиган бўлди.
 
Маълумотларга кўра, Месси учинчи фарзанди Чиронинг туғилиши сабаб Андалусияга йўл олмаган.
 
Февраль ойида Месси март бошида яна фарзандли бўлиши айтилган эди. Леонинг рафиқаси Антонелла Рокуццодан яна икки Тиаго ва Матео исмли фарзандлари бор.
 
Мессининг ўрнини қайдномада колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина эгаллайди. Бу ҳақда “Барселона” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Малага” – “Барселона” учрашуви 11 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Малага Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!