Бу клубга рекорд миқдордаги даромад олиб келади.
2019-2020 йилдан бошлаб Каталониянинг “Барселона” жамоаси янги логотипдан фойдаланишини эълон қилди. Бу ҳақда “DailyMail” хабар бермоқда.
Клуб раҳбарияти бу ўзгариш жамоага катта даромад олиб келишига ишонмоқда. Келадиган даромад миқдори 1,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
Янги логотипдаги энг катта ўзгариш ундан FCB (Football Club Barcelona) сўзини олиб ташланиши бўлади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур сўз клубнинг юз йилдан буён ҳар қандай логотипларида қўлланилиб келинарди.
Кеча, 27 сентябрь куни бўлиб ўтган клуб машғулотида Лионель Месси ва Серхио Бускетс янги логотипли футбол либосида қатнашганлар.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳозирги эмблемасидан 2002 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.

Дилмуроджон Раҳимов