...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Автосалон” фирибгарининг фаолиятига чек қўйилди


12:18, 11.06.2018 Жамият
 3 426

У Damas Labo машинасини “Toshkent Deu” автосалонидан олиб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговда автосалондан машина олиб чиқиб беришни важ қилиб, сохта шартнома асосида фуқародан пул олган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Бахтиёр фуқаро Ёрқинга Damas Labo автомашинасини “Toshkent Deu” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Хусниддин номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб, 500 АҚШ доллари ва 61 миллион 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Бахтиёрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Юқорида келтирилган барча исмлар ўзгартирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фирибгар автосалон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар