Жиноятни 23 ёшли фуқаро содир этгани маълум бўлди
Бухоро вилояти Когон туман ИИБга Дехмирзаён қишлоғида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан шу туманда яшовчи 48 ёшли фуқарога тегишли Karcher русумли автомашина ювиш аппарати ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.