...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Асака банк”да ҳамма саводсизлар ишлайдими?


17:09, 12.09.2017 Жамият
 9 960

Наҳотки бу эълон тахтаси бирорта мутасадди раҳбар “кўригидан” ўтмаган бўлса? Нуфузли банкнинг эълон тахтасидаги аҳвол шу бўлса, кўрсатиладиган хизматлар қай аҳволда экан?

Эътиборимизни “Асака банк” филиалларидан бирида суратга туширилган эълон тахтаси тортди. Ушбу суратдаги имло хатолар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда...


 
Ушбу эълон тахтасининг кирилл алифбосидаги ифодасини эътиборингизга ҳавола этамиз:
 
Махсус кассалари томонидан
қўрсатиладиган ҳизматлар.
 
Хурматли мижозлар сизга “Асака” банки (ОАЖ) кассасида қуйидаги ҳизмат турлари кўрсатилади:
  • уй-жой ҳалқлари ва коммунал ҳизматлар учун тўловлар;
  • пайнет тўловлар;
  • тел фон алоқаси учун тўловлар;
  • электро-энергия учун тўловлар;
  • совуқ сув учун тўловлар;
  • иситиш хизматлари ва иссиқ
 
Мазкур эълон тахтасини ўқир эканман, ижтимоий тармоқларда “изоҳлар” рукнига баъзи бир мактабда ўқимаган чаласавод ёшларнинг лотин ёзувида битилган фикрлари ёдимга тушади...
 
Ўйланиб қоласан киши, наҳотки “Асака банк”дек нуфузли банкда чаласаводлар ишласа? Наҳотки бу эълон тахтаси бирорта мутасадди раҳбар “кўригидан” ўтмаган бўлса? Нуфузли банкнинг эълон тахтасидаги аҳвол шу бўлса, кўрсатиладиган хизматлар қай аҳволда экан?
 
Майли, сарлавҳага нуқта қўйилмаслигини билмабди, “хизмат” сўзини “ҳизмат” тарзида ёзибди, “ҳурматли”ни “хурматли” қилибди, бироқ “кўрсатилади” сўзни қандай қилиб “қўрсатилади” тарзида ёзиш мумкин?
 
Эътиборингизга мазкур эълоннинг шунчаки имло хатоларидан халос қилинган вариантини ҳавола этамиз:
 
Махсус касса томонидан
кўрсатиладиган хизматлар
 
Ҳурматли мижозлар, сизга “Асака банки” ОАЖ кассасида қуйидаги хизмат турлари кўрсатилади:
 
  • уй-жой ҳақлари ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
  • пайнет тўловлари;
  • телефон алоқаси учун тўловлар;
  • электроэнергия учун тўловлар;
  • совуқ сув учун тўловлар;
  • иситиш хизматлари ва иссиқ сув учун тўловлар.
 
Агар имкон бўлса, банк маъмурияти эълонлар тахтасини қуйидаги шаклда мижозлар эътиборига ҳавола этишса, яхши иш бўларди...
 
Махсус касса томонидан
кўрсатиладиган хизматлар
 
Ҳурматли мижозлар, сизга “Асака банк” ОАЖ кассасида қуйидаги хизмат турлари кўрсатилади:
 
  • уй-жой коммунал хизматлари учун тўловлар;
  • мобил алоқа хизмати учун тўловлар;
  • электр қуввати хизматлари учун тўловлар;
  • совуқ сув таъминоти учун тўловлар;
  • иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти учун тўловлар.
 
Банк муасасаси маъмуриятидан ушбу “чаласаводлик масаласи” юзасидан изоҳлар кутиб қоламиз...
Улуғ БЕК

Теглар:Асака банк Имло хатолари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар