...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Alo, Nasilsiniz?” – Мирзиёев Эрдўған билан ойига икки марта телефонда гаплашяпти


13:37, 02.06.2018 Жамият
 6 008

18 ой ичида Президентлар уч марта расмий учрашувлар ўтказидилар.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавфулодда ва Мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен кеча, 1 июнь куни Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси томонидан ташкил этилган ифтор кечасида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Туркия элчиси ўз нутқида икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги узаро муносабатларга эътибор қаратди.
 
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар ой камида икки марта телефон орқали мулоқот қилмоқдалар. Бу ҳақдаги маълумотни элчи ифтор кечасида очиқлади.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўтган бир ярим йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учта расмий учрашув ўтказилди. Эрдўған икки марта Ўзбекистонга келди. Мирзиёев эса бир марта Туркияга ташриф буюрди. 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар