...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Аэрофлот” авиакомпанияси Samsung Galaxy Note 7 смартфони эгаларига жиддий талаб қўйди


16:11, 15.09.2016 Технология
 3 310

Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси ўз йўловчиларига Samsung Galaxy Note 7 русумли мобиль телефонларни юк ичига қўшмасликка чақирди.

Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси ўз йўловчиларига Samsung Galaxy Note 7 русумли мобиль телефонларини юклар орасига қўшмасликка чақирди. Шунингдек, компания вакиллари самолёт бортида бўлган вақтда йўловчилардан шу русумдаги мобиль алоқа воситаларини ўчириб қўйишни сўрашяпти. Бу эса хавфсизлик юзасидан тавсия этилмоқда. Яқинда мазкур русумдаги мобиль телефонда муаммо мавжудлиги маълум бўлди. Уяли алоқа телефонининг қувватлагичи сабаб ёнғин юзага келиш хавфи бор.
 
Аввалроқ, S7 Airlines авиакомпанияси ҳам ана шундай талаб билан мурожаат қилганди.
 
Айтиш керакки, ўтган ҳафтада Австралиянинг бир қатор, жумладан, “Qantas”, “Jetstar” ва “Virgin Australia” авиакомпаниялари  ўз самолётларида Samsung Galaxy Note 7 смартфонидан фойдаланишни тақиқлаганди
Дурдона Расулова

Теглар:Samsung Galaxy Note 7 Смартфон Авиакомпания Ёнғин хавфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!