...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Видео ва фотопост: Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчилар билан учрашди


22:24, 02.05.2017 Жамият
 3 502

Ўз нутқида барча элчиларга Ўзбекистон вазирлари ва ҳукумат аъзолари билан ҳар чоракда бир учрашиб туришларини таклиф қилди.

Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида иштирок этди.

Маросимда Қирғизистон Республикаси, Италия Республикаси, Япония, Европа иттифоқи делегацияси раҳбари, Франция, Чехия Республикаси, Миср Араб Республикаси, Туркия Республикаси, Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари Шавкат Мирзиёевга ёрлиқларни топширишди.

Тадбирда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ўз нутқида барча элчиларга Ўзбекистон вазирлари ва ҳукумат аъзолари билан ҳар чоракда бир учрашиб туришларини таклиф қилди. Қуйида ушбу маросим ҳақидаги лавҳа билан танишиб олишингиз мумкин.
Бобур Жалолов
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчилар ишонч ёрлиқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар