Мирали Қўчқоров “чап кўкрак қафаси плеврал бўшлиғига санчилиб кирган жарохат” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган Шермурод Бакиев (исмлари ўзгартирилган) уйи олдида қариндоши, 1983 йилда туғилган Мирали Қўчқоров билан ўзаро жанжаллашиб, Мирали Қўчқоровнинг қорнига ошхона пичоғини уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада жабрланувчи Мирали Қўчқоров “чап кўкрак қафаси плеврал бўшлиғига санчилиб кирган жарохат” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.