...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи чоғида эришилган келишувлар муҳокама қилинди


08:43, 31.05.2017 Жамият
 2 033

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Кеча, 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси ва Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

ХХР элчиси билан учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган олий ва бошқа даражадаги Ўзбекистон-Хитой келишувларини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Малайзия элчиси билан учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда уларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар