...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи: 2-кундан видеолавҳа


21:33, 12.05.2017 Жамият
 5 123

Шавкат Мирзиёевни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон ва Хитой давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда муҳим келишувларга эришилди, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой Си Цзиньпин Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар