Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга таъзия билдирилган ҳамдардлик мактуби йўллади.
Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан “Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман”, дейилади Шавкат Мирзиёев мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Россия пойтахти Москвада кучли шамол кўтарилиши натижасида кўплаб инсонлар жиддий тан жароҳати олган, уйларнинг томларига ҳам жиддий зарар етган.