Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этди.
Ўзбекистонда Туркманистон Президентини жаҳон миқёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта ҳаётий тажрибага эга, умрини ўз мамлакати фаровонлиги ва равнақига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган фидойи раҳбар сифатида яхши билиши таъкидланди.
Давлат раҳбарлари шу йилнинг март ва май ойларида Туркманистонда ўтган олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Барча даражадаги алоқалар фаоллашиб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар самарали амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Президентлар стратегик шерикликнинг юксак даражасига эришиш имконини берган яқин ва самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича тўпланган тажриба икки томонлама алоқаларнинг мавжуд улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Суҳбат анъанавий самимият ва дўстона руҳда ўтди.