...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқига ҳамдардлик билдирди


09:06, 30.04.2017 Жамият
 2 719

Шавкат Мирзиёев тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилганини билдирди.

Кеча, 29 апрель куни Қирғизистонда 24 нафар одам яшайдиган 10 та уй кўчки тагида қолиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Оқибатда 24 киши ҳалок бўлганди.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев эса офатдан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш ҳақида фармон берганди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасбига мактуб йўллаб, тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилганини билдирди.

"Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман", дейилади мактубда.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар