Давлат раҳбари Пайариқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди.
Президент 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини алоҳида таъкидлаган эди.
Шавкат Мирзиёевга бунёд этилаётган марказнинг умумий концепцияси, атрофини ободонлаштириш бўйича қилинадиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш ва амалга ошириш ҳар жиҳатдан хайрли ва мақсадга мувофиқдир. Пок ниятлар билан бошлаган ишимиз ўз мевасини беради. Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Имом Бухорий мажмуасига зиёратга келувчилар марказга ҳам киради, улар ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида керакли маълумотлар олсин, деди давлат раҳбари.
Лойиҳаларда мажмуа атрофини ободонлаштириш, йўлларни кенгайтириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш ва таъмирлаш лозимлиги ўз аксини топган.
Давлат раҳбари Пайариқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди.
Президент Пайариқ туманидаги "Тўполос" фермер хўжалиги даласида бўлди. Фермер ва деҳқонлар билан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги билан қизиқди. Пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.