...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Президент Талабалар шаҳарчасида қуриладиган янги марказга ном берди


17:56, 21.04.2017 Жамият
 4 294

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган Ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди.

Айин дамда Олмазор туманида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган Ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Талабалар шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган Ахборот-ресурс маркази замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар