Жарима миқдорини белгилашда фуқаронинг ижтимоий аҳволи ҳисобга олинади.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз парламентарийлари томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ, ушбу жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 0,5 бараваридан 3 бараваригача белгиланади.
Бу ҳақда Тошкенда Ички ишлар вазирлиги қошидаги Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Жарима миқдорини белгилашда фуқаронинг ижтимоий аҳволи ҳисобга олинади. Агарда фуқаро паспортини қасддан яроқсиз ҳолатга келтиргани аниқланса, энг катта жарима солинади. Ёки фуқаро кам таъминланган аҳоли қатламига доир деб топилса, жариманинг энг кам миқдори қўлланилади.