Хонанданинг лицензияси олиб қўйилиши масаласида "Ўзбекконцерт" ДМ Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров билан боғландик.
Шаҳноза Отабоеванинг ўзи билан боғланганимизда эса икки ўт орасида қолганини, тўй ёки тадбирдан қайси бирини танлашда боши қотганини таъкидлаган эди.
Хонанданинг ёзишича, "Ўзбекнаво"дагиларга тўйи борлиги ҳақида уч кун олдин хабар берилган, шунга қарамай, қўшиқчи барча репетицияларга қатнашган. Лекин 23 май куни унинг қўшиғини тадбирдан олиб ташлашгани учун тўй эгаларига телефон қилиб, энди тўйга бориши мумкинлигини айтган.
Эртасига, яъни 24 май куни "Жаннатмакон Ўзбекистон" номли қўшиғининг ўрнига "Водийларни яёв кезганда" таронасини тадбирга қўшишган. Бундай вазиятда хонанда тўй эгаларига "яна бора олмайдиган бўлиб қолдим", дейишдан уялган.
Хонанданинг лицензияси олиб қўйилиши масаласида "Ўзбекконцерт" ДМ Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров билан боғландик.
"Махсус рухсатнома – лицензия шунчаки берилмайди. Давлат манфаатлари учун хизмат қилаётган санъаткорларнинг хизмати биринчи ўринда инобатга олинади. Бу лицензия битимидаги тегишли бандларда ҳам кўрсатилган. Шаҳноза Отабоева ушбу катта тадбир ("Баркамол авлод" спорт ўйинлари – таҳририят.) ҳақида олдиндан биларди", дейди Одил Абдуқаҳҳоров.
Унинг айтишича, хонанда ўтган йили ҳам махсус рухсатномадан мосуво қилинган эди. Ўшанда ҳам айнан шу бандлардаги мажбуриятларини бажармагани учун лицензия олиб қўйилганди.
"Шаҳнозада бу иккинчи марта такрорланмоқда. Санъаткор, аввало, ўз манфаати эмас, давлат, Ватан манфаатини устун қўйиши керак. Балки тўйда, 1000-2000 киши уни кутгандир, аммо бу ерда у нақд 25 минг одам олдида бошқа устоз санъаткорлар қатори саҳнага чиқиши керак эди", дея гапида давом этади Одил Абдуқаҳҳоров.
Нима бўлганда ҳам, хонандалар, аввало, Ватан учун хизмат қилиш керак. "Жон Ўзбекистон" деб ашула айтган билан ватанпарварлик белгиланмайди. Ушбу ҳолат иккинчи марта такрорланаётган экан, хонанда Шаҳноза Отабоева танасига бир ўйлаб олиши керакмасмикан?