...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зика вируси Рио-2016 Олимпиадасига хавф соляптими?


08:41, 03.02.2016 Спорт
 2 372

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси фавқулодда глобал муаммо эканлиги ва тез тарқалиши билан хавф туғдиришини маълум қилди.

Бразилияда тарқалган Зика вируси жорий йилнинг август ойида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларининг ўтказилишига таъсири борасида баҳслар тобора авж олмоқда. Бу ҳақда “Olamsport.com” нашри маълумот бермоқда.

Шу муносабат билан Бразилия президенти маъмурияти раҳбари Жак Вагнер оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Зика вирусининг Рио-2016 Олимпиадасига таъсири юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди:

“Бу вирус Олимпиаданинг қолдирилиши ёки бошқа мамлакатга кўчирилишига сабаб бўла олмайди. Биз Бразилияга келадиган спортчилар учун тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак. Агар сиз, ҳомиладор аёл бўлмасангиз, вирус билан касалланиш фоизи нолга тенг”.
 
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси фавқулодда глобал муаммо эканлиги ва тез тарқалиши билан хавф туғдиришини маълум қилди.
Умида Якубова
 

Теглар:Зика вируси Рио-2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!