...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиаданинг польшалик совриндори медалини сотиб юборди


18:00, 24.08.2016 Спорт
 5 482

Спортчининг кумуш медали 126 минг АҚШ долларига сотилди ва 3 яшар бемор болани даволаш учун сарфланди.

5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-Де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида диск улоқтириш спорт тури бўйича қатнашган польшалик спортчи Петр Малаховский 3 ёшли болакайнинг даволаниши учун маблағ кераклигини эшитгач, қўлга киритган кумуш медалини сотиб  юборди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Спортчи бу истаги ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали хабар берган. Болакайнинг бахтига спортчининг кумуш медалини сотиб олуви харидор ҳам тез ва осон топилган. Петр Малаховскийнинг кумуш медали 126 минг АҚШ долларига сотган. Бу пуллар Олек исмли 3 яшар болакайни даволаш учун сарфланади. Шифокорлар болакайда зарарли ўсимта борлигини, агар у олиб ташланмаганида, унинг сўқир бўлиб қолиши эҳтимоли юқорилигини айтишган.
 
Польшалик спортчи Петр Малаховский спорт ишқибозларини ва мухлисларини бемор болаларга ёрдам беришга чақирган.
Умида Якубова

Теглар:Рио-2016 Петр Малаховский Спортчи Рио-де-Жанейро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!