...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ғолибларига бир умр ойлик тўланади


09:25, 01.11.2017 Спорт
 8 145

Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки бошқа давлат номидан иштирок этса, умрбод ойлик тўлови тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг мураббийларини янада қуллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 878-сонли қарори қабул қилинди.
 
Қарор иловаси бўлмиш Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, умрбод тўловларни олиш учун ҳар йили 1 декабрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига ариза ва паспорт нусхасини тақдим этади.
 
Қўмита томонидан спортчи қуйидаги миқдорда умрбод ойлик тўлов тўланиши белгиланди.
 
  • Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида;
 
  • Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида;
 
  • Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида.
 
Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпиада ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса ёки вафот этса — умрбод ойлик тўлови тўхтатилади.
 
Спортчи келгуси Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўлаб берилади.
 
Қарор иловаси — Юқори малакали спортчиларни тайёрлаган мураббийларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган мураббийлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
 
  • Олтин медаль — 20 000 АҚШ доллари;
 
  • Кумуш медаль — 15 000 АҚШ доллари;
 
  • Бронза медаль учун — 10 000 АҚШ доллари.
 
Олимпиада ўйинлари дастурига кирувчи спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
 
  • Олтин медаль — 6 000 АҚШ доллари;
 
  • Кумуш медаль — 3 000 АҚШ доллари;
 
  • Бронза медаль учун — 1 500 АҚШ доллари.
 
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
 
  • Олтин медаль — 2 500 АҚШ доллари;
 
  • Кумуш медаль — 1 500 АҚШ доллари;
 
Бронза медаль учун — 1 000 АҚШ доллари.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олимпиада Паралимпиада мураббийлар спортчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!