...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчилари жаҳон, паралимпия ва осиё рекордларини янгилади


14:59, 19.09.2016 Спорт
 4 116

Рио-2016 Паралимпия мусобақалари 18 сентябарь куни ўз ниҳоясига етди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 16 ўринни банд этди.

7-18 сентябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро  шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси якуний ҳисоб-китобларга кўра, умумий рўйхатда 16-ўринни эгаллади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, бу йил Паралимпия ўйинларида 176 мамлакатдан спортчилар делегацияси иштирок этди. Рио-2016 Паралимпия ўйинларида терма жамоамиз 8та олтин, 6та кумуш, 17та бронза — жами 31 та медални қўлга киритишди. 11 кун давом этган Рио-2016 Паралимпия ўйинларининг сўнгги рўйхатига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон  Осиёда Хитой ва Эрондан кейин учинчи, МДҲга аъзо давлатлар орасида Украинадан сўнг иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи ўринни қайд этди.  
 
Мазкур Паралимпия ўйинларида иштирок этган ватандош спортчиларимиз 6та жаҳон, 7та паралимпия ва 12та осиё рекордини ўрнатишди. Жумладан, эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг  найза улоқтириш турида иштирок этган Александр Свечников 65,69 метр натижа билан олимпиада рекордини ўрнатди. Аввалги натижа 59,38 метр бўлиб у хитойлик Чианг Чин-Чунга тегишли эди. Аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича иштирок этган спортчимиз Сафия Бурхонова 15,05 метр натижа кўрсатиб, паралимпия ва жаҳон рекордини янгилади. Аёллар уртасида 200 метрга сузиш мусабоқасининг якка-баҳсларида Фотимахон Амилова 2:24.43 натижа билан аввалги қайд этилган рекордлар – канадалик спортчи Гранд-Мейсон Валериенинг 2:27.64 кўрсаткичидан ўзиб кетиб паралимпия ҳамда америкалик спортчи Ребекка Майерснинг 2:24.60 кўрсаткичини ортда қолдириб жаҳон рекордини янгилади. Паралимпия дастуридан жой олган эркаклар ўртасида диск улоқтириш мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 59.75м натижа билан жаҳон ҳамда паралимпия рекордини янгилади.
 
Ушбу паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчимиз иштирок этиб 31та медални қўлга киритишгани таҳсинга лойиқ.
 
Биз спортчиларимизнинг келгуси паралимпия ўйинларида ҳам мувоффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Рио-2016 Спорт Рекорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!