...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио-2016 паралимпиясида велопойгачи вафот этди


15:50, 19.09.2016 Спорт
 3 657

Паралимпиянинг сўнгги кунида велопойгачи ҳалокатга учраб вафот этди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган паралимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган велопойга қатнашчиси эронлик Бахман Голбарнажоднинг ҳалок бўлгани ҳақида Халқаро Паралимпия Қўмитаси хабар берди.
 
Велопойганинг С4 классида иштирок этган 48 ёшлик Эронлик спортчи ҳалокатга учради ва бош-мия жароҳатини олди. Шифохонага элтиш вақтида спортчининг юрак фаолияти тўхтаган.
 
Бундан ташқари, ушбу ҳалокатда украиналик Егор Дементьев ва австралиялик Алистайр Донохое ҳам жароҳат олишди. 
 
Шу муносабат билан эронлик спортчининг оила аъзолари,  дўстлари ва миллий терма жамоага ХПҚ раиси Филип Крейвен ва Халқаро Велосипедчилар Жамияти раиси Брайан Куксон ҳамдардлик билдиришди, дейилади хабарда.
Зухра  Адилова 

Теглар:Рио-2016 Бахман Голбарнажод Велопойга ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!