...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмоновадан 18 та янги қўшиқни тингланг


18:00, 25.12.2015 Шоу-бизнес
 21 496

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Мен сен билан қироличаман” номли мусиқий альбомидан ўрин олган барча қўшиқларни тинглаш ва кўчириб олиш имконияти фақат бизда!

Бироз аввал Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Юлдуз Усмонованинг “Мен сен билан қироличаман” номли янги мусиқий альбоми тақдимот маросимидан репортаж тақдим этган эдик. Сайтимизнинг кўп сонли фойдаланувчиларининг талабларига биноан хонанданинг янги альбомидан жой олган 18 та қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Discovery компанияси томонидан сотувга чиқарилган мазкур мусиқий альбом Юлдуз Усмонованинг 30 йиллик фаолияти давомидаги 60-альбом ҳисобланади. Ундан “Мен сен билан қироличаман”, “Ёринг бўлай”, “Ўша-ўша”, “Дубай”, “Эй ёр”, “Ё Мансур”, “Бормикан?”, “Бургутлар”, “Мен бобомни соғиндим”, “Ўша ёр”, “Мама”, “Гирифтор”, “Мусофир”, “Бир он”, “Сиз менга керак”, “Кўзимга ёш”, “Самарқанд”, “Юлдуз relax” номли қўшиқлар ўрин олган. Сиз уларни сайтнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Дарвоқе, мусиқий альбомга киритилган қўшиқларнинг шеъри муаллифлари – Юлдуз Усмонова, Тоҳир Муҳаммад, Исмоилбек, Лола Собирова. Мусиқа муаллифлари – Юлдуз Усмонова, Абдурашид Усмонов. Мусиқий безакчилар – Асқар Ибрагимов Абдурашид Усмонов, Ҳайрулла Ғофуров, Рустам Маҳмудов.

Қамариддин Шайхов

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!