...
МЕНЮ
ONLINE TV

Акбархўжа ва Шаҳзода Янги йилни Прагада қарши олади


17:30, 25.12.2015 Шоу-бизнес
 7 982

Аткёр Акбархўжа Расулов ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова иштирокида Европанинг энг гўзал шаҳарларида MY5 телеканали учун янги кўрсатув суратга олиняпти. Илк манзил – Прага!

Интернет оламида яна бир шов-шувли видео пайдо бўлди. Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Чехия пойтахти Прага шаҳри кўчаларидаги видео тасвирини Instagram’га жойлаганидан сўнг бу видео ижтимоий тармоқлар, қолаверса, Whatsapp, Telegram каби мессенжерларда яшин тезлигида тарқашга улгурди. Кимдир Шаҳзоданинг бу видеосини шунчаки табассум билан қабул қилса, яна кимдир актрисани қоралаш билан банд.

Маълумотларга қараганда Шаҳзода Муҳаммедова ва актёр Акбархўжа Расулов айни дамда Европа бўйлаб саёҳатга чиқишган. У ерда MY5 телеканали учун "Travel5" кўрсатувининг илк сонлари суратга олиняпти. Мазкур дастур хориж сафарига чиқмоқчи бўлганларга мўлжаланган бўлиб, унда Чехиядаги сафар мобайнида томоша қилиниши керак бўлган бешта маскан, таътиб кўрилиши керак бўлган бешта таом ҳақида  маслаҳатлар берилади.

Тахминимизча, тез орада MY5 телеканалида хориж каналларидан ўғирланган навбатдаги кўрсатув эфир юзини кўради.  Дастур ҳали эфир юзини кўрмасиданоқ бу кўрсатувнинг ғояси “Пятница” телеканали орқали томошабинларга яхши таниш бўлган “Орёл и решка” дастуридан ўғирлангани танқид қилиняпти. Кўрамиз, ижодий жамоа ўғирлаганга яраша ижобий натижани қўлга киритиб, томошабин ишончини оқлай олармикин...

Дарвоқе, кўрсатув муаллифлари Акбархўжа Расулов ва Шаҳзода Муҳаммедова 2016 йилни Прагада қарши олиб, 5 январь куни Тошкентга қайтишади. 

 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Акбархўжа Расулов Прага MY5 Travel5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!