...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Юлдуз Усмонованинг интернетда тарқалган видеоси ҳафта мавзусига айланди


16:45, 31.07.2018 Шоу-бизнес
 43 851

Юлдуз Усмонованинг машина олдида рақс тушган видеоси интернетда яшин тезлигида тарқалди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни дамда АҚШда. Хонанда қўшма штатларга сафаридан турли фото ва видеоларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаб бормоқда. Унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган видеоси эса яшин тезлигида тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
 
Видеода Юлдуз Усмонованинг машинадан тушиб, сўнгра айни вақтда тренд даражасига кўтарилган “Kiki challenge” қўшиғига рақс тушаётгани тасвирланган. Албатта, хонанданинг рақси ҳам замонавий, ёшларбоп. Таъбир жоиз бўлса айнан диско йўналишида ва бундай рақслар борасида 55 ёшли Усмонованинг етарлича тажрибаси борлиги сезилиб турибди.
 
Маълумот ўрнида, “Kiki challenge” янги замонавий флешмоб ҳисобланиб, уни бажариш учун ҳаракатланаётган машина билан бирга юриб, рақсга тушиш керак бўлади. “Kiki challenge” қўшиғи канадалик рэпер Drake томонидан ижро этилган.
 
Ҳозирда Юлдуз Усмонованинг бу рақси унинг барча мухлисларини ҳайратга солмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари гоҳ Ўзбекистон халқ артистининг бундай ҳаракати ўзбекчиликга тўғри келмаслигини ёзса, айримлари санъаткорнинг рақсида ҳеч қандай негатив ҳолат кўринмаётганини айтади.
 
Интернетда баҳсга киришаётганлар орасида эса хонанданинг бу хатти-ҳаракатларидан тарбия ахтаришга уринаётганлар ҳам бор.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Kiki challenge Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!