...
МЕНЮ
ONLINE TV

55 ёшни қаршилаётган Юлдуз Усмонова келаси йилдаги концерти кунларини маълум қилди


19:12, 07.11.2018 Шоу-бизнес
 18 920

Бу йил хонанданинг 15 кунлик концерт дастуридан бир куни телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган эди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова келаси йилда тақдим этадиган концерт дастури кунларини ҳозирданоқ маълум қилди. Хонанда 2018 йилдагидек 2019 йилда ҳам 10-24 март кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. 

Бу йил хонанданинг 15 кунлик концерт дастуридан бир куни телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган эди. Бу йил ҳам ушбу анъана сақлаб қолиниши мумкин. 

Қолаверса, хонанда 250 кишилик жамоаси билан бутун республика бўйлаб вилоятлар марказий стадионларида "Халқлар дўстлиги"даги концертни тақдим этиб келди. 

Декабрда 55 ёшни қаршилайдиган Юлдуз Усмонова учун навбатдаги концерт 33 йил ижоди сарҳисоби ва "запрет"дан кейинги учинчи концерти саналади.

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!