...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осмонга чиқсанг ҳам ерни унутма! – “Ўзбекконцерт” Юлдуз Усмоновани Жиззахнинг энг чекка туманига олиб борди


13:15, 04.06.2018 Шоу-бизнес
 30 896

“Ўзбекконцерт” эса осмондаги юлдузларни халқнинг остонасигача олиб боряпти, ҳақиқий турмушни кўрсатяпти.

“Ўзбекконцерт” ДМ одамларни рози қилиш йўлида “Халқ билан бўл” номли лойиҳани бошлаган эди. Маълумки, республикамизда ҳатто телефон тармоғи етиб бормаган чекка-чекка ҳудудлар бор. Табиийки, улар телевизорни ҳам онда-сонда кўради. Балки, умуман кўрмас. Санъаткорнинг “тиригини” кўриш тушдек гап. “Ўзбекконцерт” эса осмондаги юлдузларни халқнинг остонасигача олиб боряпти, ҳақиқий турмушни кўрсатяпти. Бундай тадбирларнинг навбатдагиси Жиззахда бўлиб ўтди.
 
Сурхондарёда бошланган “Халқ билан бўл” лойиҳасининг галдаги манзили Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчаси бўлди.


 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукурилло Исроилов халқ билан учрашувга бордилар.


 
Самимий суҳбат, мулоқот чоғида хонандалар камсуқум, меҳмондўст жиззахликларнинг хонадонида меҳмон бўлдилар. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассаса номидан телевизорлар топширилди. 

Теглар:Ўзбекконцерт Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!