...
МЕНЮ
ONLINE TV

Moody's: “2019 йилда дунё иқтисодий ўсиш суръати пасаяди”


18:46, 07.11.2018 Жамият
 2 230

Агентлик мустақил секторнинг 2019 йилдаги кредитлаш имкониятини барқарор бўлишини тахмин қиляпти.

Moody's агентлиги дунё иқтисодиёти 2018 йилда 3,3 фоизга ўсиб, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 2,9 фоизга пасайишини тахмин қиляпти. Агентликка кўра, “Катта йигирматалик”ка (G20) кирувчи ривожланган мамлакатлар иқтисоди ривожланиши 2018 йилдаги 2,3 фоиздан 2019 йилда 1,9 фоизга пасаяди.
 
Иқтисоди ривожланаётган G20 га кирувчи ўсиш суръати юқори бўлган мамлакатларда ҳам ўша тенденция акс этади: 2019 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш даражаси 4,6 фоиз бўлади. 2018 йилда бу кўрсаткич 5 фоизга тенг бўлиши кутиляпти.
 
“Иқтисодий ўсиш суръатининг пасайиши давлат йиғилган муаммоларни ҳал қилиш учун қандайдир чоралар кўриши мумкин бўлган давр ўз ниҳоясига этаётганини англатади”, дейилади агентлик хабарида.
 
Moody's мустақил секторнинг 2019 йилдаги кредитлаш имкониятини барқарор бўлишини тахмин қиляпти. Агентлик рейтинг бўйича ўрганган 138 мамлакатнинг тўртдан уч қисмида ҳолат барқарор деб баҳоланган. 15 мамлакатда ижобий натижа қайд этилган бўлса, 19 тасида салбий ҳолат кузатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар