...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшларга электрон сигарета сотганларга жарима солинади


15:54, 22.11.2017 Олам
 2 476

Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳам бир овоздан маъқулланди ва жарима миқдори 3 минг рублдан 50 минг рублгача қилиб белгиланди.

Россиянинг Петербург шаҳрида вояга етмаганларга электрон сигарета сотиш тақиқланди.
 
Санкт-Петербург 22 ноябрь куни вояга етмаганлар учун электрон сигарет сотиш тақиқлаш ва ёшларга сигарет сотганларга 50 минг рублгача миқдорда жарима солиниши кераклиги айтилган.
 
Депутатларнинг кўпчилиги, яъни 46 нафари “Санкт-Петербург ҳудудида вояга етмаганларга электрон сигарет сотишни тақиқлаш тўғрисида”ги қонунни ёқлаб овоз беришди.
 
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳам бир овоздан маъқулланди ва жарима миқдори 3 минг рублдан 50 минг рублгача қилиб белгиланди.
 
Ноябрь ойида Госдуманинг соғлиқни сақлаш бўйича вакили Николай Герасименко вояга етмаганларга электрон сигарета сотишни тақиқлаш бўйича қонун-қоидалар ишлаб чиқилаётгани борасида хабар берган эди.
 
Риа ахборот манбаи хабарига кўра, агарда Россия давлат иқтисодини ривожлантириш ва савдо вазирлиги рухсат берсагина қонун амалда тадбиқ этила бошлайди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Электрон сигарет Санкт-петербург Қонун Вояга етмаганлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!