...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду Мессидан, “Реал” эса “Барселона”дан ўзиб кетди!


15:40, 22.11.2017 Спорт
 3 863

“Ювентус”–“Барселона” учрашуви 23 ноябрь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 22 ноябрь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасида 5-тур учрашувлари ўтказилди.
 
Мадриднинг “Реал” клуби Кипрга сафар уюштириб, АПОЭЛ дарвозасига жавобсиз олтита гол уриб, йирик 6:0 ҳисобида ғалабани расмийлаштириб қайтди.
 
Шунингдек, мадридликлар ушбу ғалабадан сўнг муддатидан олдин мусобақа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
 
“Қироллик клуби” сафида Криштиану Роналду ва Карим Бенземалар дубль муаллифига айланишган бўлса, Лука Модрич ва ҳимоячи Начолар ҳам учрашувда гол уришди.
 
Эътиборли томони шундаки, Роналду ва “Реал” жамоаси рекордлар бўйича асосий таъқибчилари Месси ва “Барселона” клубларини ортда қолдирди.
 
Роналду бир йил давомида ЕЧЛ мусобақасида 18 та гол уриб, шахсий рекордини янгилаш билан бирга “Реал” футболчиси сифатида 98 та гол урди ва бу кўрсаткич бўйича Мессидан (97) ўзиб кетди.
 
Месси агар бугун “Ювентус”га қарши учрашувда гол урса, ушбу рекордни яна янгилаши мумкин.
 
“Қироллик клуби” эса ЕЧЛ мусобақаси доирасидаги сафар ўйинларида 50 та ғалаба қозонган илк жамоага айланиб олди. Бу кўрсаткича борасида “Барселона” “Реал” клубидан битта фарқга ортда бормоқда.
 
“Барселона” ҳам ушбу рекорд бўйича “Реал” билан бугунннинг ўзидаёқ тенглашиб олиши мумкин. Бу учун каталонияликлар сафарда Италиянинг “Ювентус” клуби мағлубиятга учратишлари керак бўлади.
 
Маълумот учун, “Ювентус”–“Барселона” учрашуви 23 ноябрь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!