...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориждаги фуқароларнинг ҳимоясига қаратилган янги қонун қабул қилинди


12:43, 18.01.2019 Жамият
 2 398

Консуллик фаолияти консуллик муассасалари, шунингдек консуллик бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қонун билан тасдиқланган Консуллик уставига мувофиқ консуллик муносабатлари ўзаро келишувга кўра амалга оширилади.
 
Консуллик фаолияти консуллик муассасалари, шунингдек консуллик бўлимлари томонидан амалга оширилади.
 
Консуллик муассасалари қуйидаги даражаларга бўлинади:
 
  • бош консуллик муассасалари;
  • консуллик муассасалари;
  • вице-консуллик муассасалари;
  • консуллик агентликлари.
 
Консуллик муассасалари консулхона жойлашадиган давлат ҳудудида шу давлатнинг розилиги билан Президент қарорига биноан очилади.
 
Консуллик округи ҳудудида вақтинча турган ёки доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида консуллик муассасаси уларнинг ҳисобини юритади.
 
Консулликнинг мансабдор шахси фуқароларнинг биометрик паспортини ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш ҳамда уларни алмаштириш учун ҳужжатларни қабул қилади.
 
Консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон ваколатли органларининг чет элда доимий яшашга доир рухсатномасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини қабул қилади.
 
Агар Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжатни йўқотса ва бу ҳақда консуллик муассасасига мурожаат қилса мазкур фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ва унга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик ҳужжатни беради.
 
Бундан ташқари, консуллик муассасалари фуқаролар яшаш учун маблағларсиз қолганида, одам савдосидан жабрланганда ёрдам кўрсатади.

Теглар:Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун Консуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар