...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ консулликлари 2018 йилда қанча фуқарога ёрдам бера олди?


13:42, 17.01.2019 Жамият
 945

Айни вақтда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш масаласи ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги консулликлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
 
Маълум қилинишича, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва чет элдаги консуллик муассасалари томонидан йил давомида 414 361 та консуллик ҳаракатлари амалга оширилган. Булар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга киришлари учун виза бериш,  биометрик паспортни алмашиш/бериш, ватанига қайтиш гувоҳномасини бериши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш, нотариал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.
 
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига виза олиш бўйича жами 115 523 та (2017 йилда 108 502), апостил қўйиш бўйича 17301 та (2017 йилда 11 480), легализация бўйича 8 109 та (2017 йилда 7 794) мурожаат келиб тушган.
 
Амалга оширилган консуллик ишлари ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси (70 412), Россиядаги элчихонаси (30 611), Олма-ота шаҳридаги Бош консулхона (26 137), Мозори Шариф шаҳридаги Консулхона (19 896), Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси (19 378) етакчилик қилади.
 
Ўзбекистонга қайтиш учун жами 36 798 та (2017 йил 32 733) гувоҳнома расмийлаштирилди.
 
Паспорт алмаштириш бўйича 5240 та ҳужжат (2017 йил 5 934) расмийлаштирилди.
 
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниши (52 нафар қурбонлар ва 2 нафар жабрланганлар) натижасида жабрланганларга ёрдам бериш ва ҳалок бўлганлар танасини Ўзбекистонга қайтариш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари жабрланган бошқа ҳоллар бўйича ишлар олиб борилган.  
 
Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни такомиллаштириш чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида Россия Федерацияси ҳудудида Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон ва Қозоғистон Республикасида Олма-ота ва Ақтау ва Хитой Халқ Республикасида Гуанжоу шаҳарларида бош консулхоналар очиш бўйича ишлар олиб борилди.
 
Айни вақтда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш масаласи ўрганилмоқда.
 

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар