...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия, Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистон шаҳарларида Ўзбекистон консулхоналари очилади


14:18, 15.12.2018 Жамият
 1 088

Ўзбекистоннинг қатор дипломатик ваколатхоналари штатлар жадвалига ташқи иқтисодий масалалар бўйича 14 та янги лавозим киритилди.

Яқин кунларда Ростов-Дон (Россия), Оқтов (Қозоғистон),  Гуанчжоу (Хитой) ва Ўш (Қирғизистон) шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси консулхоналари очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботида айтиб ўтилган.
 
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги фуқароларига, шу жумладан хорижий мамлакатларда меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахсларларга, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича консуллик муассасалари фаолияти кучайтрилган.
 
Ўзбекистоннинг бир қатор дипломатик ваколатхоналари штатлар жадвалига ташқи иқтисодий масалалар бўйича 14 та янги лавозим киритилди, жумладан, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Покистондаги элчихоналар ва Женевадаги доимий ваколатхонада (Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича).
 
Бундан ташқари, Ташқи сиёсий фаолиятни янада кучайтириш учун хорижий мамлакатларда бир қанча янги дипломатик миссиялар очилди ва мавжуд бўлганлари кенгайтирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 та хориждаги ваколатхоналар бўйича фармонлари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Улар жумласига Марказий Осиё давлатлари, Беларусь, Хитой, Покистон, Россия, Туркия, Франция, Индонезия ва Ҳиндистондаги элчихоналар, МДҲ,  ЮНЕСКО ва БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва Ўзбекистон Республикасининг янги бош консулликлари киради.
 
Жорий йилда Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон, Владивосток ва Олмаота шаҳарларида бош консулхоналар очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Консулхона Ташқи ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар