...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда янги тайинлов бўлди


12:44, 03.12.2018 Жамият
 2 253

У Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисида ТИВ Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Жавҳар Изамовни таништирган.
 
Жавҳар Изамов бунга қадар Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг  Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларида ишлаган.

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Жавҳар Изамов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар