...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 5 қаватли уйнинг тўртта хонадони балкони қулаб тушди


12:47, 18.01.2019 Жамият
 7 082

Учтепа тумани 23-мавзесидаги беш қаватдан иборат 20-уйда тўртта хонадон балкони қулаб тушди.

Уйларнинг балконлари қулаб тушиши билан боғлиқ ҳолатлар нафақат Россияда, балки Ўзбекистонда ҳам учраб туради.
 
Кеча, 17 январь куни соат тахминан 18:40 да Учтепа тумани 23-мавзесидаги беш қаватдан иборат 20-уйда тўртта хонадон балкони қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Бахтсиз ҳодиса натижасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.
 
Балконлар бешинчидан иккинчи қаватгача устма-уст жойлашган бўлган. Ҳодиса балкон айвонлари ғишт билан ўраб, улар конструкциясига ўзгартишлар киритилгани сабабли содир бўлган.

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар