...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консули ўзгарди


19:03, 30.08.2018 Жамият
 1 651

Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармасида ишлаган ходим консул бўлди.

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консуллигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жаҳонгир Эргашев Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулликка консул этиб тайинланган. У аввал Ташқи ишлар вазирлиги Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармасида ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг Австрия ва Италия Республикаларидаги Фавқулодда ва мухтор элчилари ўзгарганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жаҳонгир Эргашев Санкт-Петербург консуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар