...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаган болалар ўқувчи қизни калтаклади


14:57, 09.01.2019 Олам
 10 621

13 ўқувчи қиз шифохонага ётқизилган.

Бугун, 8 январь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вояга етмаган болалар 13 ёшли ўқувчи қизни калтаклади. Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Санкт-Петербург бўлими Матбуот хизмати хабар берди.
 
“9 январь куни соат 3:00 да 13 ёшли ўқувчи қиз чап билаги, орқаси, чап бўкса ва болдирида гематома, шилиниш ва қорин қисмида кўкариш жароҳатлари билан соат 00:14 да шифохонага олиб келингани ҳақида телефонограмма келди”, дейилади хабарда.
 
Таъкидланишича, ўқувчи 8 январь куни соат 22:00 да Освобождения кўчасидаги уйнинг подъездида калтакланган. Полиция ходимлари текширувни бошлаган. Жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!