...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Самарқандда 300 тонна балиқ нобуд бўлди


18:25, 30.08.2018 Жамият
 8 638

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларни қидиришдан аввал Ўзбекистоннинг қуруқ ва ёмғирсиз табиатини ҳисобга олиш зарар қилмасди.

 

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Қорасув” сув омборида 300 тонна балиқ нобуд бўлди. Бунга омборнинг сувини пахта ва ғаллани суғориш учун чиқариб юборилиши сабаб бўлган. Бу ҳақда Sevimli телеканалидаги Zamon кўрсатуви хабар бермоқда.
 
Омбордаги сув ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги таъминоти учун Пайариқ тумани ҳокимининг топшириғига кўра бир неча марта чиқарилган.
 
Шу сабабдан омборда сув қолмаган. Натижада ўтган йили “Қорасув”да интенсив балиқчиликни йўлга қўйган “Samarqandbaliqsanoat” корхонаси балиқлари қирилиб кетган ва зарар бир неча миллионга тенг бўлган.
 
“Балиқларнинг ҳар бири 5-6 килограмм оғирликка эга. Биз уларни аҳолига сотишимиз мумкин эди”, - дейди тадбиркор.
 
Ўз ўринда Пайариқ тумани ҳокими Абдумўмин Жўраев бу ҳолат юзасидан қуйидаги фикрни билдирган:
 
“Сув омборидан сув чиқариш менинг ваколатимга кирмайди. Ҳоким сифатида ҳаққим йўқ. Бу тўғрида фармойиш ҳам, топшириқ ҳам беролмайман. Сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида вегетация якунлангач, омборга 4-5 миллион куб сув киргизиб, ғалла суғориш билан шуғалланамиз. Бу ерда балиқ етиштириш умуман назарда тутилмаган... Май ойи охиригача бир литр ҳам сув келмагани натижасида 200 гектар майдондаги пахта нобуд бўлди. Нега пахта нобуд бўлади, деб ҳеч ким сўрамайди. Пахта эккан фермерлар ҳам ҳаражат қилган. Мен ҳоким сифатида биринчи навбатда пахтани сақлаб қолишим керак.”
 
20 август куни Самарқанд вилояти ҳокими сувни сув омборига қайтариш ҳақида топшириқ берган, лекин бу қарор кеч қабул қилииниб, ижро этилгунча вақт ўтган.
 
Барча нобуд бўлган балиқлар юзага чиқиб қолиб, даҳшатли фильм ёки экологик фалокат юз бергандек тасвир намоён бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пайариқ тумани Қорасув сув омбори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар