...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғин! Бозор марказидаги “Тошкент қатори” кулга айланди


13:19, 13.04.2018 Олам
 9 552

Бозорнинг деярли барча ҳудуди ёниб кетган.

Бугун, 13 апрель куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти марказидаги Ўш бозорида катта ёнғин чиқди. Бу ҳақда Қирғзистоннинг “Kabar” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
 
Маълум қилинишича, ёнғин тунги соат 2:00 дан 5:00га қадар давом этган.




 
Ёнғин натижасида бозор марказидаги мева-сабзавот сотиладиган “Тошкент қатори” ҳамда “Алтын базар” деб номланган ҳудудлар буткул кулга айланган.
 
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёнғин содир бўлган ҳудуд 2 минг квадрат метр эканини қайд этган.




 
Таъкидлаш керакки, содир бўлган фалокатда қурбонлар ва жабрланганлар аниқланмаган.
 
Шунингдек, воқеа юзасидан вилоят Ички ишлар боқармаси Қирғизистон қонунчилигининг “мулкни қасддан вайрон қилиш ёки йўқ қилиш” ҳамда “ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш” бандлари билан жиноят иши очган.

Икром Раҳмон

Теглар:Қирғизистон ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!