...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасанбой Дўсматов: “Бошқа спортчиларга ҳам айтаман – бўшашманглар”


19:46, 07.08.2018 Спорт
 2 479

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугунги тадбирда сўзга чиқди.

Миллий олимпия қўмитасида бугун спортчиларни Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига кузатиш маросими ташкил қилинди.
 
Ушбу тадбирда Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сўзга чиқиб, олдинда турган мусобақа ниҳоятда масъулиятли эканлиги ҳақида гапирди.
 
“Саноқли кунлардан сўнг барчамиз учун муҳим ва нуфузли мусобақа бошланади. Биз спортчилар Индонезияда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
 
Яратилган шароитлар учун муҳтарам юртбошимиз, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.
 
Осиё ўйинларида олтин медаль билан албатта, юртдошларимизни хурсанд қиламиз. Қолган спортчилардан ҳам бўшашмасликни сўраган бўлардим”, деди Ҳасанбой Дўсматов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!