...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Мадримов: “Олтин медални олиш учун менда етарли мотивация бор”


19:42, 07.08.2018 Спорт
 1 625

Боксчи Исроил Мадримов Осиё ўйинларида делегация байроқдори бўлади.

Бугун, Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов делегация байроқдори Исроил Мадримовга Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини топширди.
 
“Ушбу катта ва масъулиятли вазифа менга топширилганидан хурсандман. Шарафли вазифани қўлдан келганича олтин медаль билан оқлашга ҳаракат қиламан.
 
Менда олтин медални қўлга киритишим учун етарлича мотивация бор. Чунки, олдинги Осиё ўйинларида финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритгандим.
 
Энди уни олтинга айлантираман. Индонезиядаги мусобақада барча спортчиларимизга омад тилайман”, деди Исроил Мадримов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Исроил Мадримов Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!