...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистон терма жамоаси Эрон клубига мағлуб бўлди


10:34, 20.07.2017 Спорт
 6 542

Лобанов йўл қўйган қўпол хатодан сўнг “Зоб Оҳан” футболчилари учрашувда ҳисобни очишган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17-23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
 
Тайёргарликларни Туркияда давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 19 июль куни Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
Маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини биринчи бўлимда Игнатий Нестеров қўриқлаган ва томонлар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишган.
 
Иккинчи бўлимда эса терма жамоа дарвозасини бошқа дарвозабон Александр Лобанов қўриқлаган. Лобанов йўл қўйган қўпол хатодан сўнг “Зоб Оҳан” футболчилари учрашувда ҳисобни очишган. Бундан аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоаси билан ўтказган хар икки учрашувда мағлубиятга учраганди. Энди ички чемпионатда 4-ўринни эгаллаган жамоа томонидан ҳам таслим этилди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон Зоб Оҳан Туркия Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Калампир
11:43 20.07.2017

Шунчаки шармандалик!!!!!!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!